Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Компани Олисени жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бирига айлантирган сирни очди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани жамоа вингери Майкл Олисени муваффақиятга етаклаётган асосий омиллар ҳақида фикр билдирди.

Франциялик футболчи Германия гранди сафида ўтказган икки йил давомида ўзини жаҳон футболидаги энг кучли ўйинчилардан бири сифатида намоён этишга муваффақ бўлди.

Компанининг таъкидлашича, Олисени бошқа футболчилардан ажратиб турадиган жиҳат фақат унинг туғма иқтидори эмас. Балки ўйинга бўлган муносабати, майда тафсилотларга эътибори ва вазиятни бошқалардан фарқли равишда баҳолай олиш қобилияти ҳам муҳим аҳамиятга эга.

«Менимча, бундай иқтидорга эга футболчи доимо муваффақият қозонади ва энг яхшилар қаторида бўлади.

Аммо гап фақат унинг истеъдодида эмас. Бу ерда унинг фикрлаш тарзи ва ҳар бир майда жиҳатга эътибор қаратиши ҳам катта аҳамиятга эга.

У бошқалар пайқамайдиган нарсаларни кўра олади. Бу хусусияти ҳатто машғулотлар жараёнида ҳам яққол намоён бўлади.

Айнан шу сабабли у аллақачон жаҳон футболи миқёсида ўзига хос футболчига айланди», — деди Компани Sky Sport нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Майкл Олисе жорий мавсумда «Бавария» сафида еттита учрашувда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Шу тариқа, француз вингери мавсумнинг дастлабки еттита ўйинида жами 12 та самарали ҳаракат қайд этди.

Киритилди: 12:42, 08.10.2026.
Ўқилди: 413 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик