Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Феликс Европага қайтмоқчи, аммо «Ан-Наср»нинг бошқа режаси бор

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Жоау Феликс Европага қайтиш истагида бўлса-да, жамоа раҳбарияти португалиялик футболчини қўйиб юбориш ниятида эмас.

Sport нашрининг хабар беришича, 26 ёшли футболчи Саудия Арабистонидаги муваффақиятли фаолиятидан сўнг Европанинг етакчи чемпионатларидан бирида яна ўз кучини синаб кўришни хоҳлаётганини аввал ҳам билдирган.

Бироқ «Ан-Наср»нинг янги президенти Феликсни жамоада сақлаб қолишга қатъий бел боғлаган. Клуб раҳбарияти ҳужумчи билан шартномани узайтириш бўйича аллақачон иш бошлаган.

Сўнгги вақтларда Жоау Фелишнинг «Барселона»га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Шунингдек, португалиялик футболчига Европанинг бошқа бир қатор йирик клублари ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Шунга қарамай, «Ан-Наср» ўзининг етакчи футболчиларидан бири билан хайрлашишни истамаяпти ва унинг келажагини узоқ муддатга клуб билан боғлашни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, 26 ёшли Жоау Фелишнинг «Ан-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Манба маълумотига кўра, Саудия Арабистони клуби ушбу келишувни яна икки йилга узайтириши мумкин.

Киритилди: 12:45, 08.10.2026.
Ўқилди: 575 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик