Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Арсенал» раҳбари: «Биз футболда ҳукмронлик қилмоқчимиз»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош директори Ричард Гарлик жамоанинг келгуси йиллар учун белгиланган улкан мақсадлари ҳақида гапирди.

Ўтган мавсумда Микель Артета бошчилигидаги «Арсенал» Англия Премьер-лигасида чемпионликни қўлга киритди ва УЕФА Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борди.

Бироқ Лондон клуби раҳбарияти эришилган натижалар билан чекланиб қолиш ниятида эмас. Гарликнинг таъкидлашича, «Арсенал» яқин йилларда нафақат Англияда, балки бутун футбол оламида етакчи кучга айланишни мақсад қилган.

«Биз бир жойда тўхтаб қололмаймиз. Шунчаки қўл қовуштириб, эришган натижаларимиздан мамнун ҳолда барча ишни уддаладик, деб айта олмаймиз.

Бу йўлимизнинг якуни эмас, аксинча, фақат бошланиши. Биз келгуси йилларда футболда ҳукмронлик қилишни истаймиз», — дея Гарликнинг сўзларини келтиради DailyAFC.

Шу тариқа, «Арсенал» раҳбарияти клубнинг сўнгги муваффақиятларини янада катта натижалар сари ташланган дастлабки қадам сифатида баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» 10 октябрь куни Англия Премьер-лигасининг 6-тури доирасида ўз майдонида «Лидс»ни қабул қилади.

Амалдаги чемпионлар ҳозирда 12 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:50, 08.10.2026.
Ўқилди: 532 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик