Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Барселона» 7 ўйинда 8 та гол урган ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Лиссабоннинг «Бенфика» жамоаси тўпурари Вангелис Павлидисни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Инсайдер Экрем Конурнинг Daily Briefing нашрига таяниб хабар беришича, 27 ёшли грециялик марказий ҳужумчининг трансферига Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, Павлидиснинг эҳтимолий трансфер қиймати 100 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Шу боис футболчи учун курашда ҳар икки клуб жиддий молиявий харажатларга тайёр бўлишига тўғри келиши мумкин.

Грециялик ҳужумчи 2024 йилнинг июль ойидан буён «Бенфика» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг Португалия гранди билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Павлидис жорий мавсумда ҳам юқори сермаҳсуллик намойиш этмоқда. У Португалия чемпионатида ўтказган еттита учрашувида саккизта гол уришга муваффақ бўлди. Ушбу голларнинг иккитаси пенальтидан киритилган.

Шунингдек, 27 ёшли ҳужумчи ҳисобида иккита голли узатма ҳам мавжуд.

Ҳозирча «Барселона» ёки «Тоттенхэм» томонидан расмий таклиф юборилгани ҳақида маълумот йўқ.

Киритилди: 13:11, 08.10.2026.
Ўқилди: 373 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик