Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Бавария» Нойернинг ўрнига тўрт нафар дарвозабон номзодини кўриб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби тажрибали дарвозабон Мануэль Нойернинг эҳтимолий кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Германия гранди мавсум якунида 40 ёшли посбон билан хайрлашиши мумкинлиги сабабли унинг ўрнига муносиб номзод излаш ишларини фаоллаштирган.

Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, «Бавария» раҳбарияти айни пайтда тўрт нафар дарвозабонни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Мюнхенликларнинг трансфер рўйхатидан Мадриднинг «Атлетико» клуби посбони Хуан Муссо, «Хоффенхайм» дарвозабони Оливер Бауманн, «Фулхэм» аъзоси Бернд Лено ҳамда «Ньюкасл» вакили Ник Поуп жой олган.

Клуб раҳбарияти ушбу номзодлар орасидан Нойернинг ўрнини эгаллай оладиган муносиб дарвозабонни танлашни режалаштирмоқда.

Маълумотларга кўра, жорий мавсум 40 ёшли Мануэль Нойернинг профессионал фаолиятидаги сўнгги мавсум бўлиши эҳтимоли юқори.

Тажрибали посбон бу мавсумда «Бавария» сафида барча мусобақалар доирасида бешта учрашув ўтказди. Ушбу баҳсларда ўз дарвозасидан иккита тўп олиб чиқди ва уч марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Маълумот учун, «Бавария» Германия Бундеслигасининг дастлабки тўрт туридан сўнг 10 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 13:16, 08.10.2026.
Ўқилди: 362 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик