Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Шавкат Раҳмонов 2027 йилда қайси UFC жангчиси билан тўқнашмоқчи эканига ишора қилди

Баҳо:
+ | -

Енгилмаган, ярим ўрта вазн тоифасида UFCда иштирок этаётган ва Қозоғистон шарафини ҳимоя қилаётган Шавкат Раҳмонов 2027 йилда 27 ёшли эквадорлик Майкл Моралес билан жанг қилишни исташига ишора қилди. Моралес ярим ўрта вазн тоифасидаги UFC рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

«19-0 га қарши 19-0», — деб Раҳмонов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жойлаган видеоларидан бирига изоҳ қолдирди. Ҳар икки жангчининг ҳам профессионал ММАдаги рекорди 19-0 ҳисобланади.

Майкл Моралес аралаш яккакураш бўйича профессионал фаолиятини 2018 йилда бошлаган. Эквадорлик жангчининг ҳисобида 19 та ғалаба бор, уларнинг 14 тасига нокаут орқали эришган. У ҳали бирор марта мағлуб бўлмаган.

31 ёшли Шавкат Раҳмонов профессионал ММАдаги дебютини 2014 йил октябрь ойида ўтказган. «Номад»нинг рекордида 19 та ғалаба бор, уларнинг 18 тасида жанг муддатидан олдин якунланган. Қозоғистонлик жангчи фаолияти давомида ҳали мағлубиятга учрамаган.

Шавкат Раҳмонов аввал ярим ўрта вазнда M-1 Global чемпиони бўлган ва чемпионлик камарини бир марта муваффақиятли ҳимоя қилган.

2026 йил февраль ойида Қозоғистон вакили фаолсизлиги сабаб UFCнинг расмий рейтингидан чиқарилган эди.

Киритилди: 16:23, 08.10.2026.
Ўқилди: 1011 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик