Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага - Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

"Манчестер Юнайтед" 59 миллион евролик ҳужумчи учун курашда "Арсенал" ва "Челси"дан ўзиб кетди

Баҳо:
+-1 | -

"Манчестер Юнайтед" Германиянинг "Фрайбург" клуби ҳужумчиси Игор Матанович учун курашда "Арсенал" ва "Челси"дан ўзиб кетди.

Бу ҳақда FootballInsider нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, 23 ёшли хорватиялик футболчи "Қизил иблислар" таклифини қабул қилишга ва ўз кучини Англия Премьер-лигасида синаб кўришга тайёр.

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Каррик жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган ва Матановични ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Аввалроқ ҳужумчи учун курашда "Арсенал" ва "Челси" асосий даъвогарлар экани хабар қилинган эди.

"Фрайбург" 23 ёшли футболчисини 50 миллион фунт стерлингга (59 миллион евро) баҳоламоқда ва унинг бошқа клубга ўтишига тўсқинлик қилмоқчи эмас.

Матанович жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида еттита учрашувда иштирок этиб, олтита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, хорватиялик ҳужумчининг трансфер бозоридаги қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 10:19, 09.10.2026.
Ўқилди: 1059 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик