Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага - Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

Расман: "Болонья" "Интер"нинг собиқ ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди

Баҳо:
+ | -

"Болонья" клуби италиялик ҳимоячи Маттео Дармиан билан шартнома имзолаганини расмий сайти орқали эълон қилди.

Томонлар ўртасидаги келишув 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

36 ёшли футболчи 1 июлдан буён эркин агент мақомида эди. Чунки унинг Миланнинг "Интер" клуби билан шартномаси ўз якунига етган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Дармианнинг трансфер бозоридаги қиймати 1,4 миллион еврони ташкил этади.

Маттео Дармиан фаолияти давомида "Интер"дан ташқари "Парма", "Манчестер Юнайтед", "Торино", "Палермо" ва "Милан" клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Ҳимоячи клублар миқёсида Италия чемпионлиги, икки марта Италия кубоги, Италия Суперкубоги, Англия кубоги, Англия Лига кубоги ҳамда УЕФА Европа лигаси совринларини қўлга киритган.

Киритилди: 10:59, 09.10.2026.
Ўқилди: 837 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик