Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага - Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

«Реал»нинг ёш иқтидори жароҳатдан тикланди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ёш ярим ҳимоячиси Тьяго Питарч учун ўзини кўрсатиш фурсати етиб келди. Ёзда клуб унинг бошқа жамоага ўтишига қаратилган барча уринишларни тўхтатган эди. Энди эса ҳаммаси Жозе Моуриньонинг қарорига боғлиқ.

Португалиялик мутахассис ёш футболчи асосий жамоа рўйхатидан ўтказилмаганига қарамай, бошиданоқ уни клубда сақлаб қолишни талаб қилган. Энди мураббий «Реал» академиясининг энг истиқболли тарбияланувчиларидан бирини асосий жамоага тўлиқ жалб қилиш имкониятига эга.

Ёш футболчининг бу босқичга етиб келиши осон кечмади. Дастлаб тиззасидан олган жароҳати унга мавсумолди тайёргарликни тўлақонли ўтказиш имконини бермаган.

Бироқ Питарч сўнгги ҳафталарда миллий терма жамоалар ўйинлари муносабати билан юзага келган танаффусдан ва жисмоний машғулотлардан унумли фойдаланиб, тикланиш жараёнини тезлаштирди ҳамда жисмоний ҳолатини яхшилади.

Ярим ҳимоячи сўнгги тўртта учрашувда, жумладан, уч марта «Кастилья» сафида ва бир марта Испаниянинг 20 ёшгача бўлган терма жамоаси таркибида майдонга тушди.

У мазкур баҳсларда жами 288 дақиқа ўйин амалиётига эга бўлди. Бу кўрсаткич асосий жамоанинг айрим футболчилари сўнгги вақтларда тўплаган ўйин дақиқаларидан ҳам юқори.

Шу тариқа, Питарч асосий жамоа машғулотларига бошқа футболчилар билан тенг даражада тайёр ҳолда қайтди.

Ёш футболчининг жисмоний ҳолатидаги ижобий ўзгаришлар уни ҳали ҳам барқарорлик излаётган «Реал» ярим ҳимояси учун муҳим муқобил вариантга айлантирмоқда.

Мавсум бошида икки таянч ярим ҳимоячи билан ўйнаш тизими саволлар туғдиргани ва Моуринью майдон марказида турли ечимларни синаб кўраётгани сабабли Питарч ҳали синовдан ўтказилмаган ягона вариант сифатида кўрилмоқда.

«Вильярреал»га қарши учрашув яқинлашар экан, португалиялик мураббий жамоанинг ўйин услубини жонлантириш мақсадида академия тарбияланувчисига масъулият юклаш ёки юкламаслик борасида қарор қабул қилиши керак.

Киритилди: 12:21, 09.10.2026.
Ўқилди: 1177 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик