Туркиянинг «Галатасарой» клуби ярим ҳимоячиси Габриэл Сара Англия Премьер-лигасининг икки жамоаси трансфер рўйхатига киритилди.
Бу ҳақда Takvim нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, 27 ёшли бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Эвертон» ва «Ньюкасл» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Ҳар икки жамоа январь ойида Саранинг трансфери бўйича таклиф юбориши кутилмоқда.
Габриэл Сара жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида еттита учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урган ва иккита голли узатмани амалга оширган.
Бразилиялик ярим ҳимоячининг «Галатасарой» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг трансфер бозоридаги қийматини 27 миллион еврога баҳоламоқда.













