Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа футболчиларининг айни пайтдаги жисмоний ҳолати ҳақида фикр билдирди.
«Сўнгги 10 йил ичида биринчи марта «Реал» октябрь ойининг ўрталарига бирорта ҳам янги жароҳатсиз етиб келди.
Ҳозир жароҳат туфайли сафдан чиққан футболчилар ҳали ўтган мавсумдаёқ майдондан четлашган эди.
Бундай ҳолат биринчи марта кузатилмоқда. Бу яхши воқеа, аммо сиз барибир норозисиз», — деди Моуриньо журналистларга.
Испания Ла Лигасининг етти туридан сўнг «Реал» 15 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Мадридликлар пешқадам «Барселона»дан олти очко ортда қолмоқда.
10 октябрь куни «Реал» Испания чемпионатининг саккизинчи тури доирасида ўз майдонида «Вильярреал»ни қабул қилади.
Учрашув Ўзбекистон вақти билан 11 октябрь куни соат 00:00 да бошланиши режалаштирилган.













