Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 21:30 Аталанта 3-1 Венеция
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
12/10 23:45 Торино 2-1 Удинезе
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья

«Бавария» Олисе билан шартномани узайтириш масаласига ойдинлик киритди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби спорт директори Кристоф Фройнд жамоа қанот ҳужумчиси Майкл Олисе билан янги шартнома борасида музокаралар олиб борилаётгани ҳақидаги саволларга жавоб берди.

«Майкл «Бавария»да ниҳоятда катта ўсишга эришди ва ҳозирда дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади.

Унинг клубимиз шарафини ҳимоя қилаётганидан жуда хурсандмиз.

Олисeнинг амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Шу сабабли ҳеч қандай босим йўқ.

У ўзини «Бавария»да қулай ҳис қилмоқда. Биз доимо алоқадамиз», — дея Фройнднинг сўзларини келтиради Sky Sport журналисти Торбен Хоффманн.

«Бавария» 2024 йилда Майкл Олисени «Кристал Пэлас»дан 53 миллион еврога сотиб олган эди.

24 ёшли қанот ҳужумчиси жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида еттита учрашувда майдонга тушиб, саккизта гол урган ва тўртта голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 16:28, 09.10.2026.
Ўқилди: 1127 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик