Ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташев Sport24 нашри мухбирлари Борис Королёв ва Сергей Козловга берган интервьюсида 2026 йилги жаҳон чемпионатида ишлашини билганида қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечиргани ҳақида сўзлаб берди.
— Жаҳон чемпионатига боришингизни билганингизда нимани ҳис қилдингиз?
— Таърифлаб бўлмайдиган қувончни ҳис қилдим. Охирги дақиқагача ҳеч ким ҳеч нарсани билмасди. Биз Ўзбекистондаги учрашувни бошқаришимиз керак эди. Ўйин бошланишига ўн дақиқа қолганида ҳамкасблардан бири ёрдамчимга қўнғироқ қилиб, тайинлов расман эълон қилинганини айтди.
Кийиниш хонасига киришимиз билан кўзларимизга ёш келди. Бу орзуимга 20 йил бўлганди ва ниҳоят у ушалди.
2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Илгиз Танташев Шотландия — Марокаш (0:1) ҳамда Жазоир — Австрия (3:3) учрашувларида ишлади. Ўзбекистонлик ҳакам 1/8 финал босқичида Парагвай — Франция (0:1) баҳсини ҳам бошқарди.













