«Бавария» спорт директори Кристоф Фройнд жамоа ҳужумчиси Харри Кейн билан янги шартнома борасида олиб борилаётган музокаралар ҳақида гапирди.
Аввалроқ, шу ҳафта Германия оммавий ахборот воситалари Кейн 2029 йилгача мўлжалланган янги шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида хабар берганди.
«Шартнома имзоланмагунча, ҳар қандай сценарий бўлиши мумкин. Ҳозирча ҳеч қандай янгилик йўқ.
Музокаралар яхши кетмоқда. Биз жуда оптимистик кайфиятдамиз. Ҳамма биладики, биз унинг шартномасини узайтириш ниятидамиз. Харрининг ўзи ҳам бу ерда ўзини жуда қулай ҳис қилмоқда», — дея Фройнднинг сўзларини келтирмоқда Sky Sports.













