Бугун, 9 октябрь куни Саудия Арабистони Про-лигасининг 8-туридан ўрин олган «Ан-Наср» — «Ал-Дирия» учрашуви бўлиб ўтади.
Учрашув Ар-Риёд шаҳридаги «Ал-Аввал» стадионида ўтказилади. Бош ҳакамнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 23:00 да чалинади.
Криштиану Роналду «Ан-Наср»нинг ушбу баҳсдаги асосий таркибидан жой олди.
«Ан-Наср»нинг асосий таркиби: Бенто, Ал-Бушал, Симакан, И. Мартинес, Аман, Ал-Хайбарий, Кошта, Коман, Мане, Феликс, Роналду.













