Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

«Манчестер Юнайтед» 95 миллион евролик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ноттингем Форест» марказий ҳимоячиси Мурилло «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсадлари рўйхатига киритилган.

TEAMtalk нашри маълумотларига кўра, айни пайтда 24 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга энг кўп қизиқиш билдираётган клуб айнан «Манчестер Юнайтед» ҳисобланади.

«Қизил иблислар» бразилиялик ҳимоячини бир неча трансфер ойнасидан буён кузатиб келмоқда.

Бироқ «Ноттингем Форест» Муриллони яқинлашиб келаётган қишки трансфер ойнасида сотишни истамаяпти.

Клуб фақат 82–95 миллион евро атрофидаги жуда катта таклиф тушган тақдирдагина футболчини сотиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр.

Муриллога «Ливерпуль» ва «Челси» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақалар доирасида олтита учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:33, 10.10.2026.
Ўқилди: 1582 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик