Кириш Регистрация
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор - Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

VAR 2018 йилдан буён "Реал"нинг 42 та голини бекор қилди — бу Ла Лигада рекорд

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби VAR тизими жорий этилганидан буён Испания Ла Лигасида энг кўп голи бекор қилинган жамоа бўлиб турибди.

Жозе Моуриньо бошчилигидаги жамоа шанба куни чемпионатнинг 8-туридан ўрин олган учрашувда ўз майдонида "Вильярреал"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Баҳснинг 71-дақиқасида мезбонлар ҳисобни 2:0 кўринишига келтириши мумкин эди. Бироқ бош ҳакам Винисиус Жуниорнинг голини бекор қилди. Бразилиялик футболчи тўпни дарвозага йўллашдан аввал рақиб ўйинчисининг сочидан тортгани аниқланди. Натижада Винисиусга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилди.

Журналист MisterChip маълумотига кўра, бу VAR тизими 2018 йилда жорий этилганидан буён "Реал"нинг Испания чемпионатида бекор қилинган 42-голи бўлди.

Мадридликлар ушбу кўрсаткич бўйича Ла Лигада катта фарқ билан етакчилик қилмоқда.

Иккинчи ўринни "Атлетико" ва "Вильярреал" бўлишиб турибди. Ҳар икки жамоанинг 22 тадан голи VAR текширувидан сўнг бекор қилинган.

"Барселона" эса бу борада еттинчи ўринда жойлашган. Каталонияликларнинг 2018 йилдан буён 19 та голи VAR аралашуви натижасида ҳисобга олинмаган.

Киритилди: 09:42, 11.10.2026.
Ўқилди: 550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик