Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Равшан Муқимов: «Вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз»

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Локомотив" клуби спорт директори Равшан Муқимов иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди.

— Бугун ёмон ўйин бўлмади. Яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик ва мағлубиятга учрадик. Сўнгги 2-3та ўйиндан бери вазиятларни голга айлантириш борасида муаммоларга дуч келяпмиз.

— "Локомотив"нинг чемпионлик учун курашдаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?
— Эртанги ўйинларни кузатамиз. Ҳали ҳеч нарса йўқотмадик. Жамоалар биздан ҳали илгарилаб кетишмади. Ҳали назарий имкониятларни ҳисобламаяпмиз. Олдимизда 5та тур ўйинлари бор.

— Павел Бугало нима учун ўйин қайдномасига киритилмаяпти?
— Бу мураббийлар штабининг қарори, жамоанинг ички иши. У биз билан машғулотларда иштирок этмоқда. Ҳаммаси жойида.

— Нима учун матбуот анжуманига бош мураббий Ҳаким Фузайлов ташриф буюрмади?
— Айни пайтда бош мураббий раҳбарият билан суҳбатлашмоқда. Шунингдек, бироз мазаси ҳам йўқ. Шунинг учун мендан матбуот анжуманида иштирок этишни илтимос қилди.

— Иккинчи даврада "Локомотив"нинг ўйинида пасайиш кузатиляпти. Бунинг сабаби нимада?
— Ўйинимизда пасайиш йўқ, назаримда. Ҳозирги кунда Фарҳод Тожиев ва Садриддин Абдуллаев жароҳат туфайли бизга ёрдам бера олишмаяпти. Шунингдек, Санжар Турсунов ҳам сафимизни тарк этган. Бизнинг ҳозирги кундаги муаммомиз — вазиятларни голга айлантира олмаслик.

— Бугун жамоа нима учун мағлубиятга учради: "Пахтакор" яхши ўйнагани учунми ёки "Локомотив" ёмон ўйнагани учун?
—  "Пахтакор" — кучли жамоа. Биринчи даврада таркиби билан боғлиқ муаммоларга юзага келгани туфайли кўплаб очколар йўқотиб қўйди. "Пахтакор" иккинчи даврада ўзига келиб олиб, яхши ўйин кўрсатмоқда.

— Ҳозирги пайтда учта жамоа — "Бунёдкор", "Насаф" ва "Пахтакор"дан қайси бири тактик жиҳатдан қайси бири кучли?
— Бугунги кунда "Пахтакор" кучлироқ. Бу менинг шахсий фикрим.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:44, 04.10.2013.
Ўқилди: 2956 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик