Италиянинг «Рома» клуби қанот ҳимоячиси Уэсли Европа трансфер бозорида бир қатор топ-клублар эътиборини тортмоқда.
Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Бразилия терма жамоаси футболчисига Англия Премьер-лигасининг учта клуби — «Арсенал», «Тоттенхэм» ва «Ливерпуль» қизиқиш билдирмоқда.
Бироқ «Рома» раҳбарияти 23 ёшли ҳимоячини ўз сафида сақлаб қолиш ниятида. Римликлар ҳозирча футболчи билан хайрлашишни режалаштирмаяпти.
Уэслининг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йил ўрталарига қадар мўлжалланган. Бразилиялик футболчининг трансфер қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Қайд этиш жоиз, «Рома» Италия А Сериясининг жорий мавсумида дастлабки бешта учрашувда 13 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.













