Лука Модричдан келажакда ажойиб мураббий чиқиши мумкин. Ҳар ҳолда, унда бунинг учун барча зарур қобилиятлар мавжуд. Бу ҳақда футболчининг ўзи Италия журналистларига сўзлаб берди.
«Ўз ўйинларимни таҳлил қилиш учун уларни қайта томоша қилишни яхши кўраман. Бир ўйиндаги вазиятлар кўпинча бошқа учрашувларда ҳам такрорланади. Шунинг учун қаерда хато қилганингни биласан ва бошқача ҳаракат қилишинг ёки тўғри қарор қабул қилишинг мумкин. Шу сабабли содир бўлган воқеаларни шунчаки майдонда қолдириб кетишдан кўра, уларни таҳлил қилишни афзал кўраман», — дея Модричнинг сўзларини келтирмоқда pianetamilan.it.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда футболчи 41 ёшда.













