Ўзбекистон Суперлигасининг 23-тури доирасида ОКМК ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди. Олмалиқда кечган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Мезбонлар баҳсни жуда фаол бошлади. 2-дақиқада Аҳмадулло Муқимжонов Асадбек Собиржоновнинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди.
Биринчи бўлим якунига яқин "Навбаҳор" мувозанатни тиклади. 40-дақиқада Исломбек Маматқозин Диёр Холматовнинг узатмасини голга айлантириб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди.
Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида Нодирбек Абдураззоқов ОКМКни яна олдинга олиб чиқди — 2:1.
Учрашувнинг сўнгги дақиқалари эса ҳақиқий драмага айланди. 90+6-дақиқада "Навбаҳор" футболчиси Ваня Илич пенальтидан фойдалана олмади. Орадан кўп ўтмай, VAR текширувидан сўнг гол бекор қилинди.
Шунга қарамай, наманганликлар охиригача курашди ва 90+14-дақиқада Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг пенальтидан киритган голи эвазига ҳисобни тенглаштирди — 2:2.
Шу тариқа, "Навбаҳор" 23 учрашувдан кейин 45 очко билан учинчи ўринда қолди. ОКМК эса очколари сонини 36 тага етказди.
Суперлига, 23-тур
ОКМК — "Навбаҳор" — 2:2
Голлар: Аҳмадулло Муқимжонов, 2; Нодирбек Абдураззоқов, 68 — Исломбек Маматқозин, 40; Ш. Абдураҳмонов, 90+14.













