Англия Премьер-лигасининг олтинчи тури «Ливерпуль» учун омадсиз кечди. Жамоа ўз майдонида «Манчестер Сити»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Камчилик бўлиб қолган «қизиллар» рақиб дарвозасидан жавобсиз учта гол ўтказиб юборишди.
Ушбу мағлубият «Ливерпуль» учун Премьер-лигада «Энфилд» стадионида қайд этилган энг йирик мағлубиятлардан бири бўлди. Аввалроқ жамоа 2005 йил октябрь ойида «Челси»га, 2021 йил февраль ойида эса «Манчестер Сити»га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлган. Шунингдек, 2015 йил августда «Вест Хэм» ва 2025 йил ноябрда «Ноттингем Форест»га қарши учрашувларда 0:3 ҳисобида ютқазган.
Кейинги шанба куни «қизиллар» навбатдаги учрашувни «Брентфорд»га қарши ўтказишади.













