Қатарда бошланган Осиё чемпионатига саралаш босқичининг “А” гуруҳида бугун 2та ўйин бўлиб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси 1-турда дам олган бўлса, Непал Туркманистон билан, Қатар эса Ҳиндистон билан баҳс олиб борди.
Туркманистонликлар Непал устидан иродали ғалабани қўлга киритишди. Бунда уларга рақибнинг бир киши кам бўлиб қолгани ҳам фойда берди. 17-дақиқада Непал ёшлари ҳисобни очишган бўлса, 33-дақиқага келиб уларнинг бир футболчиси майдондан четлатилди. Иккинчи бўлимда эса туркманлар 2та гол уриб (улардан бири пенальтидан), дастлабки ўйинда 3 очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди.
Қатар ва Ҳиндистон ўртасидаги баҳсда эса мезбонлар муҳим ғалабани қўлга киритишди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида қатарликлар ҳисобни очишган бўлса, учрашув тугашига 1 дақиқа қолганида улар ҳисобдаги фарқни 2тага етказишди.
Дастлабки кунги ўйинлардан кейин Қатар жадвалда 1-ўринни эгаллаб турадиган бўлди.
Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига саралаш.
“А” гуруҳи. Доҳа.
1-тур. 4 октябрь
Непал – Туркманистон – 1:2
Ҳиндистон – Қатар – 0:2
2-тур. 6 октябрь
18:30. Туркманистон - Ўзбекистон
21:00. Непал - Ҳиндистон
3-тур. 8 октябрь
18:30. Ўзбекистон - Непал
21:00. Қатар - Туркманистон
4-тур. 10 октябрь
18:30. Ҳиндистон - Ўзбекистон
21:00. Қатар - Непал
5-тур. 12 октябрь
18:30. Туркманистон - Ҳиндистон
21:00. Ўзбекистон – Қатар
Изоҳ: Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.