Кириш Регистрация
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Араухо: «Қизил карточкагача «Манчестер Сити»дан устун эдик»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ҳимоячиси Рональд Араухо Англия Премьер-лигасининг 6-турида «Манчестер Сити»га қарши ўтказилган учрашувдаги 0:3 ҳисобидаги мағлубиятга муносабат билдирди.

Уругвайлик футболчининг таъкидлашича, «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх майдондан четлатилгунига қадар жамоа рақибидан устун ҳаракат қилган.

Араухо TNT Sports Mexico нашрига берган интервьюсида мерсисайдликлар биринчи бўлимда юқори шиддат билан ўйнагани ва яккакурашларда устунлик қилганини қайд этди.

Бироқ Гравенберх қизил карточка олганидан сўнг ўйиннинг бориши бутунлай ўзгарган. «Манчестер Сити» майдонда пайдо бўлган бўш ҳудудлардан унумли фойдаланиб, рақибини жазолаган.

Араухо мазкур мағлубиятни «жуда аламли» деб баҳолади.

Шунингдек, 27 ёшли ҳимоячи Англия Премьер-лигасида ўзини жуда қулай ҳис қилаётганини таъкидлади. У собиқ жамоадоши Луис Суарес билан ҳамон алоқада эканини ва тажрибали ҳужумчи унга «Ливерпуль» учун бор кучини беришни маслаҳат қилганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Рональд Араухо «Барселона»дан «Ливерпуль»га бир мавсумлик ижара асосида ўтган. Келишувда футболчини 47 миллион фунт стерлинг эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган.

Уругвайлик ҳимоячи ҳозирга қадар Англия Премьер-лигасида 6 та учрашувда майдонга тушди. Шунингдек, УЕФА Чемпионлар лигасида Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши баҳсда голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 14:48, 12.10.2026.
Ўқилди: 445 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик