Кириш Регистрация
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

“Жавоҳир тарихдаги энг истеъдодли беш шахматчидан бири” — Нодирбек Абдусатторов

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов дўсти ва жамоадоши Жавоҳир Синдоровни дунёнинг энг истеъдодли беш нафар шахматчиларидан бири сифатида эътироф этди. Жаҳон рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган Абдусатторов бу ҳақда “Лолазор” подкастида айтиб ўтди.

“Жавоҳир мендан ҳам истеъдодлироқ. Менимча, 2021–2022 йилларгача у шахматга унчалик кўп вақт ажратмаган. У шахмат тарихидаги энг истеъдодли беш шахматчидан бири. Каспаров ва бошқа буюк шахматчилар қаторида. Истеъдод жиҳатидан улардан асло қолишмайди. Шунчаки, у узоқ вақт ўз салоҳиятини тўлиқ кўрсата олмади ва бир оз сояда қолиб кетди. Унга 2024 йилги шахмат олимпиадаси катта таъсир қилган. Якунда биз 3-ўринни эгаллаган бўлсак-да, у Вьетнам ва Исроилга қарши ўйинларда мағлуб бўлганди. Шу мусобақадан сўнг у ўз устида кўпроқ ишлай бошлади. У ўз атрофидаги муҳитни ўзгартирди, мураббийини алмаштирди, ўзини бошқа нарсалардан тия бошлади ва шахматга кўпроқ вақт ажратди. Бу якунда ўз самарасини берди”, дейди Абдусатторов.

Нодирбек, шунингдек, Синдоровнинг муваффақиятлари унга ҳам катта туртки берганини таъкидлади:

“2022 йилда мен биринчи бўлиб 2700 рейтинг маррасидан ўтдим. 2025 йилгача рейтинг бўйича кучли шахматчилар қаторида эдим. Жавоҳир билан ўртамизда тафовут бор эди. Лекин Номзодлар турнирига чиқа олмадим, энг муҳим турнирларда муваффақиятсизликка учрадим. Ёшлик, тажриба етишмагани бунга тўсқинлик қилди. Жавоҳирнинг кетма-кет ғалабалари менга иккинчи нафасни берди. У бунинг уддасидан чиқиш мумкинлигини кўрсатди, йўл очиб берди. Бу менга ишонч бағишлади. У ҳозир йўл бошловчи вазифасини бажаряпти. Кўп йиллар давомида мен олдинда турган бўлсам, эндиликда у мендан ўтиб, ўз ортидан чорламоқда”.

Абдусатторов Жаҳон шахмат тожи учун тайёргарлик жараёнида Жавоҳир Синдоровга ёрдам беришини маълум қилди.

“Биз Жавоҳир билан жуда яқинмиз. Тўғри, у ҳозир машғулотлар билан банд, лекин Тошкентда бўлганимизда, албатта, бирга ўтириб, дўстона суҳбатлашишга вақт топамиз. Унинг Жаҳон шахмат тожи учун тайёргарлик жараёнларида иштирок этаман. Бир ҳафта давомида унинг ёнида бўлиб, Гукешга қарши баҳс учун ёрдам бераман”, дейди дунёнинг бешинчи рақамли шахматчиси.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионати Швейцариянинг Женева шаҳридаги Мартин Бодмер жамғармаси музейида 2026 йилнинг 22 ноябридан 13 декабригача бўлиб ўтади ва ўйинлар Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади. Унда ўзбекистоннинг биринчи рақамли гроссмейстери, FIDE Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдоров амалдаги чампион, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши дона суради.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:38, 12.10.2026.
Ўқилди: 377 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик