Кириш Регистрация
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Арне Слот «Ливерпуль»дан кетганидан сўнг УЕФАда иш бошлади

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ бош мураббийи Арне Слот УЕФАда янги лавозимда иш бошлади. Нидерландиялик мутахассис 2026/27 йилги Чемпионлар лигаси мавсуми учун ташкил этилган техник кузатувчилар гуруҳи таркибига киритилди.

Бу ҳақда Европа футбол ассоциациялари иттифоқининг расмий сайтида маълум қилинди.

Слот 30 май куни «Ливерпуль» бош мураббийлигидан озод этилганидан сўнг тўрт ойдан кўпроқ вақт ўтиб, янги фаолиятини бошлади.

У 36 нафар мутахассисдан иборат экспертлар гуруҳида фаолият юритади. Гуруҳ аъзолари Европа клублар мусобақаларидаги учрашувларни таҳлил қилиш, тактик ўзгаришлар ва мураббийлик услубларидаги тенденцияларни ўрганиш билан шуғулланади.

Шунингдек, улар статистик маълумотлар ва видеоматериаллар асосида техник ҳисоботлар тайёрлайди.

Мазкур гуруҳдан Эрик тен Хаг, Оле-Гуннар Сульшер, Гарет Саутгейт, Томас Франк ва Рафаэль Бенитес каби таниқли мутахассислар ҳам ўрин олган.

Слотнинг УЕФАдаги вазифалари бевосита мураббийлик фаолияти билан боғлиқ эмас. У футболчиларни бошқармайди ёки жамоаларни учрашувларга тайёрлашда иштирок этмайди.

Маълумот учун, Арне Слот 2024 йилда «Ливерпуль» бош мураббийи этиб тайинланган ва 2024/25 йилги мавсумда жамоани Англия Премьер-лигаси чемпионлигига олиб чиққан.

Бунга қадар нидерландиялик мутахассис «Фейеноорд» билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритган ва 2022 йилда жамоани УЕФА Конференциялар лигаси финалига олиб чиққан эди.

Киритилди: 18:42, 12.10.2026.
Ўқилди: 316 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик