Чемпионлар лигаси доирасида «Наполи»га қарши ўтказиладиган учрашув олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида "Вильярреал" клуби бош мураббийи Иньиго Перес ўз фикрларини билдирди.
Биринчи турда "Боруссия" (Дортмунд)га қарши мағлубият ҳақида:
"Арсенал" ёки "Боруссия" (Дортмунд)га мағлуб бўлиш уяладиган нарса эмас. Мен буни бирон бир салбий тенденциянинг белгиси деб айтмаган бўлардим. Биз ғалаба қозонишни ва мухлисларимиз билан бирга нишонлашни истаймиз. Биз хавотирланмаяпмиз ёки умидимизни йўқотмаяпмиз.
Ўтган ҳафта охирида "Реал Мадрид"га қарши ўйинда 1:0 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ҳали ҳам тикланиш жараёнидамиз. "Наполи"ни мағлуб этиш учун биз энг яхши жисмоний ҳолатда бўлишимиз керак. Мадридда асосий таркибда майдонга тушган ўша ўйинчилар эртага ўйнашлари мумкин - улар яхши жисмоний ҳолатда - гарчи қарор тактик мулоҳазаларга асосланади." - деди Иньиго Перес.
Эслатиб ўтамиз, ушбу беллашув Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланади.













