Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

АПЛ. «Ковентри» «Ньюкасл»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 6-тури доирасида «Ковентри» ўз майдонида «Ньюкасл»ни қабул қилди.

Учрашув мезбонларнинг 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Баҳснинг 6-дақиқасида Жек Рудони пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошланиши билан «Ковентри» устунлигини оширди. 48-дақиқада Сидики Шериф рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

70-дақиқада Свен Ботман «Ньюкасл»нинг ягона голини уриб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди.

Бироқ учрашувнинг сўнгги дақиқаларида мезбонлар яна икки бор муваффақият қозонди. 81-дақиқада Эллис Симмс жамоасининг учинчи голини урган бўлса, 86-дақиқада Стефен Мфуни якуний ҳисобни ўрнатди — 4:1.

Ушбу ғалабадан сўнг «Ковентри» очколари сонини 6 тага етказиб, Англия чемпионати турнир жадвалида 14-ўринни эгаллади.

«Ньюкасл» эса 8 очко билан 11-поғонада бормоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:38, 13.10.2026.
Ўқилди: 890 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик