Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

«Ньюкасл» мураббийи «Ковентри»дан учралган йирик мағлубият учун узр сўради

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» бош мураббийи Маттиас Яйссле Англия Премьер-лигасининг 6-турида чемпионат дебютанти «Ковентри»дан қабул қилинган 1:4 ҳисобидаги йирик мағлубиятга муносабат билдирди.

Мутахассис учрашувнинг айрим қисмларида шогирдлари ўйинни назорат қилганини, бироқ ҳал қилувчи вазиятлардаги хатолар қимматга тушганини таъкидлади.

«Бу оғир мағлубият. Ушбу лигада бундай хатолар учун жазоланасан. Биз учрашувнинг кўплаб қисмларида ўйинни назорат қилдик, аммо бу етарли бўлмади.

Ўйин тақдири жарима майдонларида ҳал бўлади. Биз эса айнан шу ҳудудларда етарлича яхши ҳаракат қила олмадик. Энди бу мағлубиятдан тезда тўғри хулоса чиқаришимиз керак», — дея Яйссленинг сўзларини келтиради BBC.

Шунингдек, мураббий жамоасининг ёшлиги ва айрим футболчиларнинг жароҳатдан тикланаётганини мағлубиятга баҳона қилиб кўрсатиш ниятида эмаслигини билдирди.

«Бизда ёш жамоа бор, лекин бу ҳеч қандай баҳона бўла олмайди. Умид қиламанки, жароҳатдан тикланаётган футболчиларимиз тез орада майдонда кўпроқ вақт ўтказиш имкониятига эга бўлади.

Учрашувни умумий баҳолайдиган бўлсак, биз у қадар ёмон ўйнамадик. Мухлисларимиздан узр сўрайман. Улар бутунлай бошқача натижага лойиқ эди», — дея қўшимча қилди мутахассис.

Ушбу мағлубиятдан кейин «Ньюкасл» 8 очко билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 02:43, 13.10.2026.
Ўқилди: 454 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик