Машҳур инсайдер Фабрицио Романо «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррикнинг яқин орада лавозимидан озод этилиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
«Қизил иблислар» Премьер-лиганинг жорий мавсумидаги дастлабки олтита учрашувда атиги бир марта ғалаба қозонди. Яқинда «Тоттенхэм»га қарши ўйинда (1:1) жамоа сон жиҳатдан устунликка эга бўлиб, учрашувнинг сўнгги дақиқаларини кўпчилик бўлиб ўтказганига қарамай, ғалабани сақлаб қола олмади. Шундан сўнг Каррикнинг эҳтимолий истеъфоси ҳақидаги муҳокамалар янада кучайди.
Романонинг хабар беришича, айни пайтда клуб ичида вазият хотиржам: раҳбарият англиялик мураббийга ишонмоқда ва унга вазиятни ўнглаш учун вақт беришга тайёр. Футболчилар ҳам мураббийни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.













