Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Компани Нойер «Викинг»га қарши Чемпионлар лигаси ўйинида қатнашмаслигини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани дарвозабон Мануэль Нойернинг Чемпионлар лигасида «Викинг»га қарши учрашувда иштирок этишига шубҳа билдирди. Ўйин 13 октябрь, сешанба куни бўлиб ўтади.

«Аугсбург» билан ўйиндан кейин Нойер ўзини ноқулай ҳис қилаётганини билдик. Бу қанча вақт давом этишини айтиш қийин, аммо у кеча ҳам, бугун ҳам машғулотларда қатнашмади. Ўзини оқламайдиган таваккалга боришдан маъно йўқ. У ўйин қайдномасига киритиладими-йўқми, билмайман, лекин унинг асосий таркибда майдонга тушиш эҳтимоли жуда паст. Кейинги ҳолатни кузатиб борамиз.

Биз Мануэль машғулотларга қайта олади, деб умид қилгандик. Буни жароҳат деб аташни истамайман, аммо у ҳали ҳам нохуш ҳисларни бошдан кечирмоқда ва аҳволида яхшиланиш йўқ. Бир пайт келиб чора кўриш кераклигини тушунасан. Агар у 100 фоиз тайёр бўлмаса, унинг саломатлигини хавф остига қўймаймиз», — дея Компани сўзларини «Бавария» расмий сайти келтиради.

Эслатиб ўтамиз, мюнхенликларнинг Бундеслигада «Аугсбург»га қарши ўтган аввалги учрашувида (2:2) Нойер ўйиннинг дастлабки сонияларида хатога йўл қўйган эди. Бу хатолик Германия чемпионати тарихидаги энг тез голга сабаб бўлган.

Киритилди: 09:04, 13.10.2026.
Ўқилди: 327 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик