Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Габриэл Гимараэсни "Арсенал"га ўтишга қандай кўндирганини айтди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби марказий ҳимоячиси Габриэл Магальянс Бразилия терма жамоасидаги шериги Бруно Гимараэснинг ёзги трансфери ҳақида фикр билдирди.

"Канонирлар" август ойида ярим ҳимоячини "Ньюкасл"дан сотиб олган эди. Ушбу трансфер қиймати 87 миллион евродан ошган.

Габриэл ҳамюртини "Арсенал"га ўтишга қандай ундаганини айтиб берди.

"Бруно ажойиб инсон ва унинг жамоамизга қўшилганидан жуда хурсандман.

У менга "Арсенал"га ўтиши мумкинлигини айтганида, уни бу қарорга ундашга ҳаракат қилдим. Унга бизга қўшилиши кераклигини айтдим.

Шунингдек, клубимиз унга албатта ёқишини тушунтирдим. Ўйлашимча, у ҳақиқатан ҳам бу ерда ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда", — дея Габриэлнинг сўзларини келтиради журналист Коннор Ҳамм.

Эслатиб ўтамиз, Микель Артета бошчилигидаги "Арсенал" 13 октябрь куни УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида ўз майдонида Франциянинг "Лилль" клубини қабул қилади.

Киритилди: 10:29, 13.10.2026.
Ўқилди: 360 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик