Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 21:30 Аталанта 3-1 Венеция
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
12/10 23:45 Торино 2-1 Удинезе
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья

Тедеско Туркия чемпионатига қайтиш имкониятини рад этди

Баҳо:
+ | -

"Фенербахче"нинг собиқ бош мураббийи Доменико Тедеско Туркия чемпионатига қайтиши мумкин эди, бироқ мутахассис ўзига билдирилган таклифни рад этди.

Бу ҳақда Туркиянинг Fanatik нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, "Самсунспор" раҳбарияти германиялик-италиялик мутахассисга жамоани бошқариш бўйича шартнома таклиф қилган. Бироқ Тедеско ушбу таклифни қабул қилмаган.

Мураббий аввал ҳам Туркия Суперлигасида ишлаган бўлиб, мазкур чемпионатда фақат "Фенербахче"ни бошқарган.

Тедесконинг сўнгги иш жойи Италиянинг "Болонья" клуби бўлган. У жорий йил ёзида жамоа бошқарувини қўлга олган, аммо атиги тўртта учрашувдан кейин истеъфога чиқарилган.

Айни пайтда "Самсунспор" янги бош мураббий излаш ишларини фаол давом эттирмоқда. Клуб раҳбарияти "Трабзонспор"га қарши ўз майдонидаги 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг Торстен Финкни вазифасидан озод этган эди.

Ҳозирда "Самсунспор" Туркия чемпионатида 2 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа турнир жадвалининг қуйи қисмида, Суперлигадан тушиб кетиш хавфи мавжуд бўлган ҳудуддан жой олган.

Киритилди: 10:49, 13.10.2026.
Ўқилди: 393 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик