Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Артета Чемпионлар лигаси финалидаги мағлубиятдан сўнг футболчиларига нима деганини ошкор қилди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета 2025/2026 йилги мавсумда УЕФА Чемпионлар лигаси финалида "Пари Сен-Жермен"дан учралган мағлубиятдан сўнг шогирдларига нималар деганини ошкор қилди.

Испаниялик мутахассис футболчиларига ҳал қилувчи учрашувда иштирок этиш имкониятини яна бир бор қўлга киритиш учун астойдил меҳнат қилишлари кераклигини таъкидлаган.

"Мен футболчиларимга шундай дедим: сизлар Чемпионлар лигаси финалида ўйнаш имкониятига яна бир бор муносиб эканингизни исботлашингиз керак.

Бу қанчалик қийин эканини ва клубимиз Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи баҳсига неча марта етиб келганини жуда яхши биламиз", — дея Артетанинг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" ўтган мавсум Чемпионлар лигаси финалида Франциянинг "ПСЖ" клубига пенальтилар сериясида имкониятни бой берган эди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган.

Микель Артета шогирдлари жорий мавсум Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида ўз майдонида Франциянинг "Лилль" клубини қабул қилади.

Киритилди: 11:06, 13.10.2026.
Ўқилди: 474 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик