Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Алаба "Удинезе" сафида дебют қилди

Баҳо:
+ | -

Италия А Сериясининг 6-тури доирасида "Удинезе" сафарда "Торино"га қарши баҳс олиб борди.

Учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"Торино" сафида Даниэл Браганса ва Сандро Куленович гол муаллифи бўлди. Меҳмонларнинг ягона голини эса Юрген Эккеленкамп киритди.

Мазкур учрашув "Удинезе"нинг янги футболчиси Давид Алаба учун дебют баҳси бўлди.

34 ёшли австриялик ҳимоячи ўйинни захира ўриндиғида бошлади ва 72-дақиқада алмаштириш орқали майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, "Удинезе" 24 сентябрь куни Давид Алаба билан шартнома имзолаганини расман эълон қилган эди. Футболчи Италия клубига эркин агент мақомида келиб қўшилган.

Алаба жорий йил ёзида Мадриднинг "Реал" клубини тарк этган эди. У 2021 йил июль ойидан буён "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилиб келган.

Киритилди: 12:18, 13.10.2026.
Ўқилди: 166 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик