Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 21:30 Аталанта 3-1 Венеция
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
12/10 23:45 Торино 2-1 Удинезе
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья

"Олтин тўп" соҳиби олдиндан огоҳлантирилмайди — France Football янги режасини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

France Football нашри "Олтин тўп" соврини учун овоз бериш натижаларини тақдирлаш маросимига қадар сир сақлаш ниятида.

Бу ҳақда The Touchline хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, ташкилотчилар ғолибнинг исми тақдирлаш маросимида конверт очилгунига қадар ошкор бўлмаслиги учун барча зарур чораларни кўришни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, France Football аввалги тартибни сақлаб қолмоқчи. Унга кўра, овоз беришда ғолиб чиққан футболчининг шахси саҳнада расман эълон қилинмагунча сир тутилади.

Ҳатто совринни қўлга киритган футболчининг ўзи ҳам натижадан олдиндан хабардор қилинмайди. У ғалабаси ҳақида фақат тақдирлаш маросимида конверт очилганидан сўнг билиб олади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Олтин тўп" совринининг амалдаги соҳиби Франция терма жамоаси ва "Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Усмон Дембеле ҳисобланади.

2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра энг яхши футболчини тақдирлаш маросими 26 октябрь куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Киритилди: 13:32, 13.10.2026.
Ўқилди: 754 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик