Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Расман: Италия А Сериясида мавсумнинг тўртинчи мураббийи истеъфога чиқарилди

Баҳо:
+ | -

Италия А Сериясининг 2026/2027 йилги мавсумида тўртинчи мураббий истеъфоси қайд этилди.

"Венеция" клуби бош мураббий Жованни Строппа билан ҳамкорлик тўхтатилганини расмий сайти орқали эълон қилди.

Мазкур қарор жамоанинг Италия чемпионати 6-турида "Аталанта"га қарши ўтказган учрашувидан сўнг қабул қилинди. Бергамода кечган баҳс "Венеция"нинг 1:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган эди.

Жамоа жорий мавсумда ҳозирча бирор очко жамғара олгани йўқ. "Венеция" дастлабки олти турнинг барчасида мағлубиятга учраб, турнир жадвалининг сўнгги, 20-ўрнини эгаллаб турибди.

Қониқарсиз натижаларга қарамай, клуб раҳбарияти Строппага бажарган ишлари учун миннатдорчилик билдирди. Хусусан, мутахассиснинг ўтган мавсум якунида "Венеция"ни А Серияга олиб чиққани алоҳида эътироф этилди.

Шу тариқа, Строппа жорий мавсумда Италия чемпионатида ўз лавозимини тарк этган тўртинчи бош мураббийга айланди.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида "Фиорентина", "Болонья" ва "Парма" клублари ҳам бош мураббийларини алмаштирган эди.

Киритилди: 15:42, 13.10.2026.
Ўқилди: 258 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик