Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Роналду: "Мен португалияликман, аммо Саудия Арабистони Қироллигига ҳам тегишлиман"

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Ўзбекистоннинг "Нефтчи" жамоасига қарши учрашувдан сўнг Саудия Арабистони ҳақида фикр билдирди.

Душанба куни бўлиб ўтган баҳсда "Ан-Наср" Фарғона клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Португалиялик юлдуз учрашувда гол муаллифи бўлди ва фаолияти давомидаги голлари сонини 981 тага етказди.

Мазкур ғалабадан кейин "Ан-Наср" матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда 41 ёшли футболчининг Саудия Арабистонига муносабатини акс эттирувчи қисқа иқтибосини эълон қилди.

"Мен португалияликман, аммо ўзимни Саудия Арабистони Қироллигининг ҳам бир қисми деб биламан", — деди Роналду.

Энди "Ан-Наср" Саудия Арабистони Про-лигаси доирасидаги навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўради.

Ар-Риёд клуби 15 октябрь, пайшанба куни сафарда Жидданинг "Ал-Аҳли" жамоасига қарши майдонга тушади.

Айни пайтда "Ан-Наср" Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам "Ал-Ҳилол"дан икки очко ортда қолмоқда.

Киритилди: 15:43, 13.10.2026.
Ўқилди: 297 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик