Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

"Атлетико" 19 ёшли испаниялик иқтидорни сотиб олиш учун асосий даъвогарга айланди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Расинг Сантандер"нинг 19 ёшли чап қанот ҳимоячиси Хорхе Салинасни сотиб олиш учун асосий даъвогарга айланди.

Бу ҳақда Италиянинг Tutto Mercato Web нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, мадридликлар Испаниянинг 20 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоаси аъзосини келаси ёзги трансферлар ойнасида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.

Салинас "Расинг" таркибидаги ўйинлари билан Европанинг бир қатор клублари эътиборини тортган. Хусусан, унинг хизматларига Италиянинг "Интер" ва "Ювентус" жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, 19 ёшли ҳимоячининг шартномасида белгиланган товон пули 16 миллион еврони ташкил этади. Бироқ футболчи клуби билан янги келишув имзоласа, мазкур сумма ошиши мумкин.

2007 йилда туғилган Салинаснинг манфаатларини таниқли агент Жорже Мендешга тегишли Gestifute агентлиги ҳимоя қилади.

"Атлетико" аввал ҳам испаниялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган. Бироқ "Расинг Сантандер" футболчи учун белгиланган 16 миллион евролик нарх борасидаги позициясини ўзгартирмаган.

Ҳозирча томонлар ўртасида трансфер бўйича якуний келишувга эришилгани ҳақида маълумот йўқ.

Киритилди: 16:14, 13.10.2026.
Ўқилди: 325 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик