Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Испанияда ҳакамлар ва «Реал» ўртасидаги зиддият кучаймоқда

Баҳо:
+ | -

Испания футбол ҳакамлари корпусида Мадриднинг «Реал» клуби билан муносабатлар тобора кескинлашиб бораётганидан жиддий хавотир билдирилмоқда.

Cadena SER нашрининг хабар беришича, Испания Ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) вакиллари барча даражаларда «Реал»нинг Ла Лига ҳакамларига нисбатан кескин баёнотлари ва танқидий муносабатидан ташвишда.

Айниқса, жорий мавсумда трибуналарда, оммавий ахборот воситаларида ва клубнинг расмий медиа платформаларида ҳакамларга нисбатан босим кучайгани қўмита вакилларини хавотирга солмоқда.

Шу билан бирга, ҳакамлар корпусида яқинлашиб келаётган «эл-класико» арафасида вазият янада кескинлашиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Маълумот учун, «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги навбатдаги тўқнашув 25 октябрь куни Испания Ла Лигасининг 10-тури доирасида бўлиб ўтади.

Манбага кўра, Ҳакамлар техник қўмитаси «Реал» билан муносабатлардаги кескинликни юмшатиш ва ўзаро мулоқотни тиклашга ҳаракат қилмоқда.

Бироқ мадридликлар вакиллари сўнгги бир неча ой давомида қўмита томонидан ташкил этилган йиғилишларнинг бирортасида иштирок этмаган. Бу эса томонлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш йўлидаги саъй-ҳаракатларни мураккаблаштирмоқда.

Киритилди: 18:01, 13.10.2026.
Ўқилди: 1010 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик