Кеча Осиё Чемпионлар лигаси Элитаси доирасида Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» жамоасига қарши майдонга тушган «Нефтчи» халқаро мусобақалардаги 60-юбилей учрашувини ўтказди. Учрашув 3:1 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган бўлса-да, ушбу баҳс клубнинг халқаро майдондаги тарихида алоҳида ўрин эгаллайди.
«Нефтчи»нинг халқаро мусобақалардаги 60 та учрашуви беш хил турнир доирасида ўтказилган. Уларнинг 16 таси ОФК Кубоги, 2 таси Осиё Кубок эгалари кубоги, 17 таси Осиё клублари чемпионати, 23 таси Осиё Чемпионлар лигаси ва 2 таси Осиё Чемпионлар лигаси Элитаси ҳиссасига тўғри келади.
Халқаро майдондаги натижалар
Жамоа ушбу 60 та учрашувнинг 27 тасида ғалаба қозонган, 10 тасида дуранг қайд этган ва 23 тасида мағлубиятга учраган. Умумий тўплар нисбати — 104:92.
Мусобақалар кесимида натижалар қуйидагича:
ОФК Кубоги — 16 та учрашув:
-
7 та ғалаба;
-
5 та дуранг;
-
4 та мағлубият.
Осиё Кубок эгалари кубоги — 2 та учрашув:
-
1 та ғалаба;
-
1 та мағлубият.
Осиё клублари чемпионати — 17 та учрашув:
-
9 та ғалаба;
-
4 та дуранг;
-
4 та мағлубият.
Осиё Чемпионлар лигаси — 23 та учрашув:
-
9 та ғалаба;
-
1 та дуранг;
-
13 та мағлубият.
Осиё Чемпионлар лигаси Элитаси — 2 та учрашув:
-
1 та ғалаба;
-
1 та мағлубият.
Икки мураббий, 60 та халқаро учрашув
Клубнинг халқаро майдондаги мазкур учрашувлари икки мураббий бошчилигида ўтказилган. Шундан 58 та баҳс Юрий Вазгенович Саркисян, 2 та учрашув эса Исломбек Исмоилов қўл остида ўтказилган.
Юрий Саркисян бошчилигида «Нефтчи» халқаро майдонда кўплаб учрашувларда иштирок этиб, клуб тарихининг муҳим саҳифаларини яратди. Исломбек Исмоилов эса жамоани Осиё Чемпионлар лигаси Элитаси каби нуфузли мусобақада бошқариб, ушбу тарихнинг навбатдаги саҳифасини давом эттирмоқда.













