Испания терма жамоаси ва Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби қанот ҳимоячиси Педро Порро ўз ватанига қайтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.
Журналистнинг маълум қилишича, 27 ёшли футболчи Мадриднинг "Реал" клуби эътиборига тушган. "Қироллик клуби" ҳимоячининг ўйинларини кузатиб бормоқда. Мадридликлар ўнг қанот ҳимоячиси позициясини кучайтиришни истамоқда.
Аввалроқ Поррони ўз сафига қўшиб олишга Каталониянинг "Барселона" клуби ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.
Transfermarkt портали 27 ёшли футболчининг трансфер қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда. Порронинг "Тоттенхэм" билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.













