«Пари Сен-Жермен» яримҳимоячиси Витинья Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоасига эҳтимолий қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
41 ёшли ҳужумчи терма жамоанинг яқиндаги йиғинини бош мураббий Жорже Жезуш билан юзага келган келишмовчилик сабабли муддатидан олдин тарк этганди.
«Эҳтимол, Роналду қайтар. Бу галги халқаро танаффус шиддатли ва ҳиссиётларга бой бўлди. Криштиану қайтишига ва барчаси яхши якун топишига умид қиламан. Мен айта оладиган ягона гап шу. Бу барчамизнинг истагимиз», — дея «ПСЖ»нинг юлдузли яримҳимоячиси сўзларини келтиради Al Nassr Zone.
Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси 14 ноябрь куни ўз майдонида Данияга қарши баҳс олиб боради. Уч кундан кейин эса Уэльсга қарши сафар учрашувида майдонга тушади.













