Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

«У пиёда юради»: Дюгарри Шеркини танқид қилди

Баҳо:
+2 | -

Франциялик собиқ футболчи Кристоф Дюгарри Чемпионлар лигаси доирасида «Манчестер Сити» ва «Пари Сен-Жермен» ўртасидаги учрашувдан кейин Райан Шеркини кескин танқид қилди.

23 ёшли француз яримҳимоячиси «шаҳарликлар» 0:3 ҳисобида ортда бораётганида, биринчи бўлимдан кейин захирага олинди. Иккинчи бўлимда мезбонлар ўйинни кучайтиришди, аммо мағлубиятдан қутулиб қола олишмади — 2:4.

«Шеркининг барча техник маҳорати тезкорликсиз ҳеч нарсага арзимайди. У шунчаки пиёда юради ва бунинг ўзи етарли деб ўйлайди.

«Барселона» футболчиларига қаранг — Ямал, Ольмо ва бошқалар техник маҳоратни мисли кўрилмаган жадаллик билан уйғунлаштиришади. Шерки улардан ўрнак олиши ва бу жиҳатда ўсиши керак. Фақат шундагина у энг яхши футболчилар қаторига кира олади», — дея Дюгаррининг сўзларини келтиради Actu Foot.

Манба: euro-football.ru
Киритилди: 09:00, 15.10.2026.
Ўқилди: 624 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик