Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Гасперини: "Реал" ўйин савияси бўйича бизга ҳатто яқинлаша олмади"

Баҳо:
+ | -

"Рома" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-туридан ўрин олган Мадриднинг "Реал" клубига қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.

Римда бўлиб ўтган баҳс мезбонларнинг 3:4 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

Италиялик мутахассиснинг фикрича, унинг шогирдлари ўйин давомида рақибдан устун ҳаракат қилган ва янада кўпроқ гол уриш имкониятига эга бўлган.

"Реал" ўйин савияси бўйича бизга ҳатто яқинлаша олмади. Улар ўз имкониятларидан анча паст даражада ҳаракат қилди.

Биз ўйиннинг барча жабҳаларида рақибдан яхшироқ эдик ва янада кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Бироқ улар ўз голларини ҳақли равишда киритди.

"Реал" бизга жисмоний курашни таклиф қила олди. Аслида, улар муваффақиятга эришган ягона жиҳат шу бўлди", — дея Гасперинининг сўзларини келтиради Madrid Zone.

Қайд этиш жоиз, "Рома" Чемпионлар лигаси умумий босқичининг дастлабки икки турида бор-йўғи бир очко жамғарди.

Айни пайтда римликлар турнир жадвалида 25-ўринни эгаллаб турибди.

Мусобақанинг навбатдаги турида "Рома" ўз майдонида Словакиянинг "Слован" клубини қабул қилади.

Киритилди: 10:25, 15.10.2026.
Ўқилди: 1517 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик