Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

"Арсенал", "Бавария" ва "Атлетико" 22 ёшли ҳужумчи учун курашга киришди

Баҳо:
+ | -

Бельгиянинг "Брюгге" клуби ҳужумчиси Николо Тресольди Европанинг бир қатор йирик клублари эътиборини тортмоқда.

Италияликлар оиласида туғилган германиялик футболчи яқинда Европа Чемпионлар лигаси доирасида "Интер"га қарши ўтказилган учрашувда хет-трик қайд этиб, ўзининг юқори салоҳиятини намойиш этди.

Инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, 22 ёшли ҳужумчининг ўйинларини Лондоннинг "Арсенал", Мюнхеннинг "Бавария" ва Мадриднинг "Атлетико" клублари диққат билан кузатиб бормоқда.

Мазкур учала жамоа ҳам келаси йил Тресольдини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Эътиборлиси, ўтган ёзги трансферлар даврида "Барселона" ва "Тоттенхэм" ҳам истеъдодли футболчига қизиқиш билдирган эди. Бироқ "Брюгге" раҳбарияти ўша пайтда ҳужумчини сотиш масаласини муҳокама қилишдан бош тортган.

Transfermarkt портали ҳозирда Николо Тресольдининг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 10:40, 15.10.2026.
Ўқилди: 579 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик