Италия терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано қайси жамоаларнинг ўйинини томоша қилишни ёқтириши ҳақида фикр билдирди.
Италиялик собиқ футболчи Испания миллий терма жамоаси, шунингдек, клублар миқёсида «ПСЖ» ва «Барселона» намойиш этаётган футболни юқори баҳолади.
«Мен Испания терма жамоасининг ўйинларини томоша қилишни яхши кўраман. Клублар даражасида эса «ПСЖ» ва «Барселона»нинг футболи мени ўзига жалб қилади.
Шунингдек, Хосеп Гвардиола бошчилигидаги «Манчестер Сити»нинг ўйини ҳам менга жуда ёқарди.
Қолган жамоалар эса шунчаки майдон бўйлаб у ёқдан бу ёққа югуриб юради», — дея Кассанонинг сўзларини келтиради AS нашри.
Эслатиб ўтамиз, Антонио Кассано 2006–2007 йилларда Мадриднинг «Реал» клуби шарафини ҳимоя қилган.
Шунингдек, у футболчилик фаолияти давомида «Рома», «Милан», «Интер» ва бошқа жамоаларда ҳам тўп сурган.
Италия миллий терма жамоаси сафида эса Кассано 39 та учрашув ўтказиб, 10 та гол урган.













