Кириш Регистрация
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол 5-1 Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе 2-0 Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб 1-0 Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф 1-2 Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра 2-1 Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК 3-1 Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ 2-0 Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун 2-1 Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий 2-0 Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК 3-6 Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд 3-2 Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити 2-4 ПСЖ
14/10 23:59 Рома 3-4 Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла 6-0 Фенербахче
14/10 23:59 Бетис 3-2 Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт 1-0 Боруссия Д
14/10 23:59 Слован 0-3 Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр 3-1 АЕК
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм

Моуриньо: «Эспи жуда яхши футболчи, аммо Мбаппе...»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ёш ҳужумчи Карлос Эспининг асосий таркибда кўпроқ ўйнашга муносиблиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

21 ёшли футболчи Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида «Рома»га қарши учрашувда захирадан майдонга тушиб, яна бир бор ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди.

Испаниялик ҳужумчи майдонга тушганидан кўп ўтмай, 83-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. Унинг голига қадар «Реал» 1:3 ҳисобида ортда бораётган эди. Бироқ мадридликлар баҳснинг сўнгги дақиқаларида вазиятни ўзгартириб, 4:3 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди.

Моуринью матбуот анжуманида Эспининг салоҳиятини юқори баҳолади, аммо Килиан Мбаппе билан рақобатлашиш ёш футболчи учун осон эмаслигини таъкидлади.

«Эспининг асосий таркибдан жой олиши қийин, чунки Мбаппе — бу Мбаппе. Гап Килианнинг мақомида эмас, балки унинг майдондаги ўйинида.

Мен шунчаки: «Бугун Мбаппе ўйнамайди, унинг ўрнига Эспи майдонга тушади», деб айта олмайман.

Карлос ўсиш ва ривожланишда давом этмоқда. Гонсало Гарсия жамоани тарк этганида, клуб менга унинг ўрнини тўлдириш учун уч нафар номзодни таклиф қилган эди. Улар орасида Карлос ҳам бор эди.

Мен дарҳол айнан уни жамоамда кўришни хоҳлашимни айтганман», — деди Моуринью матбуот анжуманида.

Қайд этиш жоиз, Карлос Эспи жорий мавсумда «Реал» сафида олтита учрашувда майдонга тушиб, учта гол урган.

Эътиборлиси, 21 ёшли ҳужумчи ҳозирга қадар бирор марта ҳам асосий таркибда ўйин бошламаган. Шунга қарамай, у захирадан майдонга тушган ҳолда юқори самарадорлик намойиш этмоқда.

Киритилди: 12:36, 15.10.2026.
Ўқилди: 667 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик