Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Моуриньо Винисиус бўйича кескин қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью бразилиялик вингер Винисиус Жуниорни яна энг яхши спорт формасига қайтариш учун махсус режа ишлаб чиққани хабар қилинмоқда.

The Touchline нашрининг маълум қилишича, португалиялик мутахассис футболчининг сўнгги пайтлардаги ўйин савияси ва майдондаги номақбул хатти-ҳаракатларидан норози.

Моуринью Винисиуснинг тўрт ўйинлик дисквалификациясидан фойдаланиб, унинг ўйини ва интизоми билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишни мақсад қилган.

Манбанинг таъкидлашича, «Реал» устози бразилиялик футболчининг ишга муносабатида сезиларли ижобий ўзгариш кузатилмагунча, уни ҳатто Европа Чемпионлар лигаси учрашувларида ҳам майдонга туширмасликка қарор қилган.

Шу тариқа, Винисиус асосий таркибга қайтиш учун нафақат жисмоний ва техник жиҳатдан, балки интизом борасида ҳам мураббий ишончини қайта қозонишига тўғри келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли бразилиялик футболчи Испания Ла Лигаси доирасида «Вильярреал»га қарши ўтказилган ва «Реал»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувда қизил карточка олган эди.

Шундан сўнг Винисиус Испания чемпионатининг тўртта ўйинидан четлатилди.

Киритилди: 13:36, 15.10.2026.
Ўқилди: 1232 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик