Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Жо Коул: «Мен Унаи Эмерининг ашаддий мухлисиман»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Жо Коул «Астон Вилла»нинг Европа Чемпионлар лигасида Туркиянинг «Фенербахче» клуби устидан қозонган 6:0 ҳисобидаги йирик ғалабасидан сўнг жамоа бош мураббийи Унаи Эмерининг фаолиятига юқори баҳо берди.

Собиқ футболчи испаниялик мутахассиснинг Бирмингем клубида амалга оширган ишларидан ҳайратда эканини таъкидлади.

«Мен Унаи Эмерининг ва унинг клубда эришган барча ютуқларининг ашаддий мухлисиман. Бугун футболчилар шунчаки ажойиб ўйин намойиш этишди.

Жексон бир неча йил аввал Англияга келганида биз ундан қандай ўйин кутган бўлсак, ҳозир айнан шундай футболчига айлангандек кўринмоқда.

Росс Баркли ҳам гол уришга муваффақ бўлди. «Астон Вилла» таркибида турли хусусиятларга эга футболчилар жамланган.

Клуб истаганича маблағ сарфлай олмайди. Шу сабабли улар трансфер бозорида қулай имкониятларни излашга ва қўл остидаги футболчиларнинг салоҳиятидан максимал даражада фойдаланишга мажбур.

Улар ҳар бир футболчининг имкониятларидан сўнгги томчисигача фойдаланишга ҳаракат қилмоқда», — дея Жо Коулнинг сўзларини келтиради BBC Sport.

Қайд этиш жоиз, «Астон Вилла»нинг навбатдаги еврокубок учрашуви бир ҳафтадан сўнг Норвегиянинг «Викинг» клубига қарши бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:49, 15.10.2026.
Ўқилди: 363 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик